Беларусь президенти Александр Лукашенко 12 сентябрь куни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Ташриф давомида икки мамлакат ўртасида 20 га яқин ҳужжат имзоланади.
24 август куни эса Тошкент шаҳрида Беларусь ёзувчиси Якуб Колас ҳайкалининг очилиш маросими ўтказилади.
22 август куни Беларусь бош вазири ўринбосари Maxаил Русий бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига келди. Делегация икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг олтинчи йиғилишида қатнашмоқда.
Изоҳ (0)