АҚШ президенти Дональд Трампга нисбатан импичмент эълон қилишга уриниш Америка халқининг қўзғолони билан тугайди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг адвокати Рудолф Жулиани айтиб ўтди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Унинг сўзларига кўра, Трампга нисбатан импичмент учун ҳеч қандай ҳуқуқий асослар йўқ. «Унга фақат сиёсий сабаблар билан импичмент эълон қилиш мумкин, Америка халқи эса бунга қарши исён кўтаради», — деди Жулиани.
Аввалроқ Дональд Трампнинг собиқ адвокати Майкл Коэн судда унинг кўрсатмалари бўйича жиноят содир этганлигини айтган эди.
Жулиани эса Коэннинг гаплари аслида АҚШ президентини тўла оқлаганини, шу сабабли Трампга нисбатан импичмент эълон қилинмаслиги муқаррарлигини айтди.
«Бу Коэн Россия билан тик бириктириш ва тўсиқлар яратиш ҳақида ҳеч нарса билмайди. У шунчаки ғирт ёлғончи», — деди Жулиани.
Изоҳ (0)