Қурбон Ҳайити муносабати билан Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ташаббуси билан узоқ йиллар ички ишлар органларида хизмат қилиб хозирда нафақадаги собиқ ходимлар, хизмат вақтида вафот этганларнинг яқин қариндошлари холидан хабар олинди, дея хабар беради Андижон ИИБ Матбуот хизмати.
Жумладан, Андижон шаҳар ИИБ масъуллари, собиқ ички ишлар вакиллари билан биргаликда ўз жонини Ватан тинчлиги йўлида фидо этган қаҳрамонларнинг оилалари билан суҳбатлар уюштирди. Уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.
Шу билан бирга Ёшлар иттифоқи Андижон вилояти ИИБ бошланғич ташкилоти аъзолари томонидан вилоят ички ишлар тизимида хизмат қилиб келаётган 75 нафар аёл ходималар, ижтимоий ҳимояга муҳтож 245 нафар ёлланма ишчи аёл ходималарга ҳам моддий ёрдам кўрсатилди.
Изоҳ (0)