Туркманбоши шаҳридаги «Аваза» сайёҳлик зонасида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари мажлиси бошланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.
Аввал тор доирада учрашув бўлди. Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков иштирок этди.
Мажлисда Орол муаммоси, ҳудуддаги экологик ҳолатни яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама этилди.
Учрашувда Орол муаммоси оқибатларини юшатиш, сувни тежаш ва ҳудуддаги экологик ҳолатни яхшилаш, Марказий Осиё мамлакатларининг бу борадаги саъй-ҳаракатларини бирлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)