23 август куни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида МДҲга аъзо мамлакатлар Аксилтеррорчилик маркази томонидан МДҲ давлатлари ваколатли органларининг қўшма аксилтеррорчилик машғулотларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича тренинг кўринишида амалий машғулотлар ўтказилди, деб ёзади «Zakon.kz».
Тренингда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари ҳамда МДҲнинг бир қатор органлари вакиллари қатнашди.
Ўтказилган тадбирдан асосий мақсад — тезкор бўлинмалар ходимларини ҳарбий машқларнинг биринчи босқичида келишилган амалий ҳаракатларга тайёрлаш.
МДҲга аъзо давлатлар ваколатли органларининг қўшма аксилтеррорчилик машғулотлари — «Иссиқкўл-Антитеррор-2018»нинг биринчи босқичи сентябрь ойида МДҲнинг етти давлати — Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳудудида, якуний босқичи эса Қирғизистон ҳудудида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)