Яқинда ижтимоий тармоқларда «Роҳат» бекати яқинида 110-автобусдан паға-паға тутун чиқаётгани акс этган видео тарқалган эди, деб ёзади «Podrobno.uz».
Кўплаб фойдаланувчилар яна бир Mercedes автобуси ёниб кетганини тахмин қилди. Аммо «Тошшаҳартрансхизмат» вакили бу версияни рад этиб, ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.
«23 август куни 110-автобус ҳайдовчиси «Роҳат» бекатига киришда одатдагидек автобус дамини чиқарган, аммо натижада техник носозлик юзага келган ва тақсимлагичдан кичик ҳажмдаги ҳаво ўрнига, ҳавонинг ҳаммаси чиқиб кетган. Бу вазиятдан қўрқиб кетган ҳайдовчи автобуснинг чап бортини ўтўчиргич билан совитган, шу сабабли видеороликда кўринган чанг пайдо бўлган», — деди у.
Унинг сўзларига кўра, ёнғин юзага келган тақдирда, машина ёрқин аланга билан ёнган бўларди, видеороликда эса фақат оқ чанг массаси кўринган холос.
Айни пайтда автобус парк автосервисида бўлиб, тақсимлаш тизимидаги носозликлар бартараф этилмоқда.
Изоҳ (0)