Украинанинг Одесса шаҳрида эркак автомобилининг тўхтаб туриш жойи бўйича эътироз сабабли қўшнисини ўлдирди. Фожиа кўп қаватли уйларнинг бирининг орқасида юз берган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Хабар берилишича, қўшнилар орасида аввал бир неча марта жанжал бўлиб ўтган. Қўшнилардан бири машинасини иккинчисининг деразаси тагида қолдирган, автомобилнинг сигнализацияси тез-тез ишлаб кетиб, ноқулайликлар туғдирган.
28 ёшли эркак ҳовлига чиқиб, қўшнисига эътироз билдирган. Жанжал, кейин эса муштлашув юзага келган. Машина эгаси муштлашув чоғида рақибига пичоқ билан икки марта зарба берган, улардан бири юрак соҳасига берилган.
Таъкидланишича, жабрланувчи шифохонага олиб борилган, бироқ у ерда вафот этган.б
Изоҳ (0)