Ҳафталик Time журнали нашрга тайёрланаётган соннинг муқовасига қарийб шифтгача сув остида қолган Овал хонадаги АҚШ президенти Дональд Трампни жойлаштирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Америкалик рассом Тим О’барайан деярли шифтигача сув остида қолган Овал хонани тасвирлаган. Президентнинг столидан қоғозлар ва телефон оқиб кетмоқда. Трампнинг юзи тасвирда кўринмаган — у бошини сув устида тутиб тургани аниқ. Тасвирда президентнинг қора костюм, оқ кўйлак ва қизил галстукдаги фақат танаси кўринади. Сурат марказига «чуқурликда» ёзуви жойлаштирилган, уни «қийинчиликда» деб таржима қилса ҳам бўлади.
«Августдаги воқеалар Трамп учун янги ва хавфли фазани белгилаб берди», — деб ёзади журнал. Бу Трампнинг собиқ адвокати Майкл Кознинг суд иши билан боғланган. Нашрнинг қайд этишича, вазиятни Трамп сайлов штабининг собиқ раҳбаро Пол Манафорт билан боғлиқ иш оғирлаштиради. У 18 та айбловнинг саккизтаси бўйича айбдор деб топилган.
Журналнинг мазкур сони 2018 йилнинг 3 сентябрида чиқади.
Изоҳ (0)