Ўзбекистон норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган «Алкогольли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди, деб ёзади «Газета.uz».
Ҳужжат лойиҳасида қайд этлишича, мазкур қарор алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш жойларида ҳамда умумий овқатланиш объектларида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунингдек алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдоси устидан назоратни янада кучайтириш мақсадида қабул қилинмоқда.
Унга кўра:
- савдо объектлари ва умумий овқатланиш корхоналарида соат 21:00 дан 09:00 га қадар алкоголли маҳсулотларни сотишга йўл қўйилмайди;
- алкоголли маҳсулотларни қуйиб савдо қилиш фақат умумий овқатланиш корхоналарида алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаси асосида амалга оширилади;
- кўнгилочар савдо объектлари ва умумий овқатланиш корхоналарида хизмат кўрсатиш соат 23:00 дан бошлаб тўхтатилади.
- республика ҳудудида ўрнатилган тартибда фаолият юритаётган меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш воситалари таркибида ташкил этилган;
- махсус туризм зоналарида (эркин туризм зоналари, кичик туризм зоналари, туризм зоналари ва туризм кластерлари) фаолият юритувчи;
- Тоурист фриэндлй тизими орқали сертификатланган.
Савдо объектлари ва умумий овқатланиш корхоналарига берилган алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномалари мазкур қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда қайта расмийлаштирилади.
Изоҳ (0)