Спирт асосидаги антисептиклар бактерияларга қарши курашда самарали восита бўлмай қолди. Бундай хулосага профессор Тимоти Стайнир раҳбарлигидаги австралиялик шифокорлар келди, деб ёзади «РИА Новости».
Бунга 2000 йиллар ўрталаридан касалхоналарда антибактериал гел дозаторлари кенг тарқалиб кетгани сабаб бўлди. Ўшанда олимлар қўлларнинг дезинфекция қилиниши метициллин-резистент тилларанг стафилококк (МRSА)нинг тарқалишини тормозлашини исботлаган эди. Ушбу микроорганизм, хусусан, сепсис ва пневмонияни келтириб чиқаради ҳамда кўп дориларга нисбатан чидамли.
Олимлар аниқлашича, антисептиклардан фойдаланиш ванкомицин-резистент энтерококк (VRE)лар штаммининг ўсишига олиб келади. Бу микроблар сепсисни чақиради ва дунёдаги барча инфекцияларнинг 10 фоизи сабабчиси ҳисобланади. Этанол билан алоқадан кейин тирик қолган энтерококклар кемирувчилар ичакларини тезроқ эгаллаб олади. Бу эса, мутахассислар фикрича, воситадан кўп фойдаланганлик натижасидир.
Изоҳ (0)