Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Халқ депутатлари Учтепа туман кенгаши депутати Нуриддин Зайнитдинов Facebook’даги саҳифасида Тошкент шаҳрида енгил автотранспорт воситаси ойналари тонировкаси (қорайтириш) учун бериладиган рухсатнома сурати билан бўлишди.

Фото: Facebook / Нуриддин Зайнитдинов

Фото: Facebook / Нуриддин Зайнитдинов

16 миллион сўм тўлаш эвазига бир йилга бериладиган рухсатнома сурати Telegram-каналлардан биридан олинган.

Аввалроқ туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинган эди. Унга кўра, қорайтиришга рухсатнома берганлик учун тўлов жисмоний шахсларга энг кам иш ҳақининг 90 баравари (16 587 000 сўм)да бўлиши белгиланган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар