• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Чормақом Шашмақомдан фақат сони билан фарқ қиладими?

    Матбуот ва ахборот агентлиги нашри «Чормақом Шашмақомдан фақат сони билан фарқ қиладими?» номли мақолани эълон қилди. Қуйида ушбу мақолани тўлиғича эътиборигизга ҳавола қиламиз.

    Фото: Матбуот ва ахборот агентлиги

    Фото: Матбуот ва ахборот агентлиги

    Мақом – арабча «жой», «макон», «ўрин» маъноларини билдириб, Шарқ мусиқа назарияси ривожланиши жараёнида унинг ҳам мазмун доираси тобора кенгайган. Тарихдан маълумки, мақомга оид назарий ва мусиқий эстетик масалалар Абу Юсуф Ёқуб ибн Исҳоқ ал-Киндий ва Форобий (IX-Х аср), ибн Сино ва Зайло (XI аср), Сафиуддин ал-Урмавий (XIII аср), Маҳмуд аш-Шерозий ва Абдулқодир Мароғий (XIV аср), Абдураҳмон Жомий ва Зайнулобиддин Ҳусайний (XV аср), Нажмиддин Кавкабий Бухорий (XVI аср), Дарвишали Чангий (ХVII аср) ва бошқа олимларнинг мусиқий рисолаларида тадқиқ этилган.

    XIII асрга қадар мақомлар сони аниқ белгиланмаган. Кейинчалик ўн икки мақом тизими ишлаб чиқилган. Унинг негизида ҳар хил миллий ва минтақавий мақом турлари ва туркумлари вужудга келган бўлиб, булар ўзбек ва тожикларда мақом, туркман ва уйғурларда муқом, озарбайжон ва арманлар, Эрон халқларида муғом ёки дастгоҳ, туркларда макам, араб халқларида мақам шаклида айтилади.

    Ўзбек мумтоз мусиқасида Бухоро Шашмақоми, Хоразм мақомлари, Фарғона ва Тошкент мақом йўллари мавжуд.

    Кўп асрлардан буён Бухоро ва Хоразмда айтиб келинган йирик мусиқа асари - «Шашмақом» (олти мақом) таркибига Бузрук, Рост, Наво, Дугоҳ, Сегоҳ, Ироқ мақомлари киради. Бу мақомларнинг ҳар бири уч қисм – Мушкулот (Хоразмда «Мансур» деб аталади), Наср (Хоразмда «Манзум») ва Уфордан иборат.

    Мушкулот – мақомнинг инструментал чолғу қисми бўлиб, бунга тасниф, таржи, гардун, мухаммас, сақиллар киради. Наср мақомнинг матн қисми бўлиб, сараҳбор, талқин, насрларни ўз ичига олади. Уфор эса мақомнинг рақс қисми бўлиб, ансамбл жўрлигида умумий хор билан ижро қилинади. Мақом шу қисм билан тугайди. Мақомнинг бу уч қисмидаги номлар олти мақомнинг ҳаммасида учрайди.

    Одатда Шашмақом йўллари доирасиз ижро қилинмайди. Мақом ва унинг шохобчалари доира зарблари билан бир текис айтилади. Мақом ижро этувчи ҳофизлар доирани усталик билан чертиб, ашулаларига жўр қилиб борадилар.

    Ҳар бир мақомнинг мушкулот қисми «Тасниф» билан бошланиб, «Сақил» билан тамомланади. Наср қисми эса «Сараҳбор» билан бошланиб, «Сипориш» билан тугайди. Мақомнинг наср қисмида кўп тароналар айтилади. Тарона мақомда бир куйдан иккинчисига ўтиш учун «боғловчи қисм» ҳисобланади. Ниҳоят, мақомнинг охирги қисми «Уфор» бошланади. Уфор чолғу ансамбли жўрлигида ашула ва рақс билан ижро этилади.

    Узоқ йиллардан буён ижро этиб келинаётган Шашмақомнинг наср қисмида айтиладиган шеърлар асосан ишқий-лирик ғазаллардир. Бу шеърлар XIV-ХVII асрларда яшаб ижод қилган Саъдий, Ҳофиз, Лутфий, Навоий, Фузулий, Жомий, Бобур, Ҳилолий сингари ўзбек-тожик ва форс шоирлари томонидан ёзилган. Мақомлардаги бу лирик шеърларнинг айримлари вақт ўтиб янгилари билан алмашган. Хусусан, Муқимий ва Фурқат ғазаллари асосида ҳам мақомлар ижро этилган.

    Шашмақом Бухоро ва Хоразмда кенг тарқалган бўлса, Тошкент ва Фарғона водийсида кам ижро этилган.

    Мазкур вилоятларда кўпроқ Чормақом кенг урф бўлган. Чормақомга Дугоҳ Ҳусайн, Чоргоҳ, Баёт ва Гулёри шаҳноз киради. Чормақом куйлари Шашмақомга нисбатан қисқа бўлиб, унда Шашмақомнинг мушкулоти йўқ. Шашмақомнинг иккинчи насри, яъни вокал қисми йирик ашула ва тароналардан иборат бўлгани ҳолда, Чормақом фақат тўрт ёки беш бўлакдан иборат, холос. Булардан Гулёри шаҳноз беш қисмли, Гулёр, Шаҳноз, Чапандоз, Ушшоқ, Уфордан иборат.

    «Дугоҳ Ҳусайн», «Чоргоҳ» ва «Баёт»нинг иккинчи қисми «Савта» деб юритилади, қолганларига ном берилмаган. Улар мақомнинг асосий қисмига қўшилиб юритилади. Масалан, Чоргоҳ-1, Чоргоҳ-2, Чоргоҳ-3 ва ҳоказо.

    Чормақомни Тошкент ва Фарғонада фақат профессионал мақомчиларгина эмас, ҳаваскор ашулачилар ҳам ижро этадилар.

    Ўзбек миллий мақом санъати дарғаларига тўхталадиган бўлсак, улардан бири «Шашмақом» тароналарини, Бухоро халқ ашулаларини зўр маҳорат билан ижро этган Домла Ҳалим Ибодовдир. У 1878 йилда Бухоро шаҳрида олача тўқувчи косиб оиласида туғилган. 10 ёшидан бошлаб доира чертиб, халқ қўшиқларини ижро эта бошлаган. Дастлаб Шарифхон устоздан, кейин Ота Жалол, Ота Ғиёс каби атоқли санъаткорлардан таълим олган. Бухоро Шашмақоми йўлларидан асосан Савтлар (Қашқарчаи Муғулчайи Сегоҳ, Савти Сарвиноз, Ироқ, Муғулчайи Дугоҳ, Насруллойи, Қашқарча, Ушшоқ ва бошқаларни баланд (катта) авжлар билан куйлаган.

    1920 йилда Бухорода мусиқа мактаби ташкил этилгач, энг моҳир созанда ва хонандалар қаторида бу мактабга домла Ҳалим Ибодов ҳам таклиф қилинади. У ёшларни ўзининг ашула айтиш санъати билан таништиради. 1928 йилда Самарқандда ташкил қилинган мусиқа хореография илмий-текшириш институтида ўқитувчи бўлиб ишлайди. Кейинчалик Бухоролик машҳур танбурчи Абдураҳмон Умаров билан Ўзбекистон радиосига ишга ўтади. 1937 йилда Москвада ўтказилган ўзбек адабиёти ва санъати декадасида қатнашиб, овоз диапозонининг кенглиги билан Москва томошабинларини, айниқса «марказ»даги таниқли ашулачиларни ҳайратда қолдиради.

    Домла Ҳалим Ибодов овозининг ўткирлиги ва ёқимлилиги, айниқса, куйлаш усули билан тингловчиларни ўзига мафтун этарди.

    Моҳир санъаткор умрининг охирги кунларига қадар ҳам (1940 йил 10 майда вафот этган) катта авж ашулаларни ҳеч қийналмасдан ижро этган. У кўп шогирдлар тайёрлади. Шоназар Соҳибов, Фазлиддин Шаҳобов ижро маҳорати билан устозлари анъаналарини давом эттиришган.

    Тошкентлик ҳофиз Мулла Тўйчи Тошмуҳамммедов эса 1866 йилда бўзчи оиласида туғилган. 15 ёшида мусиқага қизиқиб, турли тўй ва маросимларда ижро этиладиган куй ва ашулаларни завқ билан тинглаб, уларни аста-секин ўрганиб, ҳофизларга қўшилиб айта бошлаган. 30 ёшга кирганда ўша даврнинг машҳур ҳофизлари – Муҳаммад Умар, Абдуқаҳҳор ва Назархондан ашула айтиш йўлларини ўрганади. Тез орада унинг номи бутун Ўзбекистонда танилади.

    1904—1907 йилларда ўзбек халқининг куй, ашула ва мақомлари граммафон пластинкасига ёзилади. Тўйчи ҳофиз ижросида ёзиб олинган Чормақомнинг «Дугоҳ Ҳусайн», «Чоргоҳ», ва «Баёт» қисмлари ва бошқа ашулалар тингловчилар орасида катта шуҳрат қозонади.

    Тўйчи ҳофиз 1924 йилда Ўзбекистон санъаткорлари билан бутуниттифоқ қишлоқ хўжалиги кўргазмасида, 1937 йилда Москвада ўтказилган Ўзбекистон адабиёти ва санъати декадасида қатнашиб, маҳоратини намойиш этади.

    Хизматлари ҳисобга олиниб, Ўзбекистон халқ артисти унвони берилган. Умрининг охирги 16 йилини Ўзбекистон радиосида ўзбек миллий ашулачилик санъатини тарғиб қилиш билан ўтказган.

    Шораҳим Умаров, Нурмуҳаммад Тошмуҳаммедов, Абдуқодир Назаров, Ортиқхўжа Имомхўжаев, Турғун Каримов Тўйчи ҳофиз тарбиясида етишиб чиққан хассос ҳофизлардир.

    Ўзбек халқ ашулалари ва Шашмақомни ижро этишда Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов алоҳида ўрин тутади. Ҳофиз 1854 йилда Самарқанднинг Кўкмасжид маҳалласида косиб оиласида туғилган. 13 ёшида ота-онасидан ажралиб, етим қолган Ҳожи Абдулазиз тогаси қўлида тарбияланди. У мактабдан ташқари вақтларида кўпинча дутор чалишни ўрганар эди. 16 ёшидаёқ яхши дуторчи бўлиб танилди. Сўнгра танбурга ҳавас қўйди, унга танбур чертишда тенги йўқ ҳамшаҳри Ҳожи Раҳимқул устозлик қилди. Ҳожи Абдулазиз устози орқали Шашмақом куйлари билан танишиб, ҳар иккала созда мукаммал чертишни ўрганади. Сўнг ашулалар ҳам ижро эта бошлайди. Хонанданинг ингичка ва нафис товуши тингловчиларга хуш ёқарди. Мақом йўлларини ижро қилганда ҳам дутордан усталик билан фойдаланарди.

    Ҳожи Абдулазиз ўзбек миллий санъатини чет элларда ҳам намойиш этди. Бомбей, Ҳижоз, шунингдек, Миср ва Грециянинг бир қанча шаҳарларида гастролда бўлди. Кексайиб қолганига қарамай, мусиқа тўгаракларига раҳбарлик қилиб, ёшларга соз чалиш ва ашула айтиш сирларини ўргатди. Машҳур санъаткор Юнус Ражабий мақомнинг Самарқанд йўлларини Ҳожи Абдулазиздан ўрганган. 1926 йилда унга халқ ҳофизи унвони берилди. 82 йил умр кўрган таниқли санъаткор 1936 йил 9 январда вафот этди.

     

    Элда «Левича ҳофиз» номи билан танилган Леви Бобохонов 1873 йилда Бухорода таваллуд топган бўлиб, мақом йўлларини танбур ва доира жўровозлигида ўзига хос услубда маҳорат билан ижро этган. Левича ҳофиз 1900 йилдан бошлаб Бухоро амири саройида хизмат қилган. 1921-1923 йилларда Бухоро Шарқ мусиқа мактабида дарс берган. Сўнг Самарқандга кўчиб келган. Унинг ижодини Муше Бобохонов ва невараси Али Бобохонов давом эттирган.

    Биз учун энг аҳамиятлиси, кўҳна мақом санъати бугун ўзининг баркамол бадиий-эстетик аҳамиятини тиклаб, замонавий мусиқа жараёнининг ажралмас қисми сифатида беқиёс ижодий, ижровий ва илмий салоҳиятини намоён этаётир.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида Шаҳрисабзда ўтказиладиган халқаро мақом санъати анжумани эса кўҳна ва боқий мақом санъатини янада тараққий қилдириш, ёш авлодни тарбиялашда унинг имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш, мақом санъатининг халқаро нуфузини ошириш ва кенг тарғиб қилиш, маънавий ҳаётимиздаги аҳамиятини янада юксалтиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

    23.08.2018, 17:31   Изоҳ (0)   9525
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон делегацияси Францияда UNESCО раҳбарларидан бири билан музокара ўтказди

    23.08.2018, 17:15

    «Мақом» анжуманини фаол ёритган журналистлар мукофотланади

    23.08.2018, 16:45

    Ўзбекистон делегацияси Франция Сенати билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

    23.08.2018, 16:31

    Республикада суд ва терговдан қочиб юрган 13 нафар шахс ушланди

    23.08.2018, 16:00

    Нобель мукофоти совриндори Рёдзи Ноёри 28—31 август кунлари Ўзбекистонга келади

    23.08.2018, 15:05

    ТАТУ Maxсус факультети ва Мудофаа вазирлиги алоқа бошқармасига янги раҳбарлар тайинланди

    23.08.2018, 14:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02

    Омбудсман Тошкентдаги ҳибсхонада аёл узоқ вақтдан бери сақланаётганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:50

    50 дақиқалик суҳбат: Путин ва Трамп Яқин Шарқдаги кескинлашган вазиятни муҳокама қилди

    Дунё | 14 июн, 21:20

    ChatGPT’дан диний саволларга жавоб олиш жоизми? Мусулмонлар идораси жавоб берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:18

    Таиланд ва Камбожа чегара можаросини ҳал қилиш учун учрашув ўтказди

    Дунё | 14 июн, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.