Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан республика божхона чегаралари орқали нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб ўтилиши аниқланди. Бу ҳақда божхона қўмитаси ахборот хизмати «Дарё»га хабар берди.

Фото: Spot

Фото: Spot

«Ойбек» чегара божхона постида пиёда равишда чиқиб кетаётган қўшни давлат фуқароси Н.Р. йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинган 5 минг АҚШ долларидан ташқари яна божхона назоратига тақдим қилинмаган 5 минг АҚШ долларини яширинча олиб ўтаётган пайтда тўхтатиб қолинди.

«Ғишткўприк» чегара-божхона постида республикадан чиқиб кетаётган қўшни давлат фуқароси З.Х.нинг безовталаниши божхоначиларда шубҳа уйғотди.

Шундан сўнг, ушбу аёл холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, у ички кийимларига яширган ҳолда 5736 АҚШ долларини олиб чиқмоқчи бўлган вақтда тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлган чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 5 000 АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдорда нақд хорижий валютани йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда эркин олиб чиқиб кетишларига рухсат этилади.

Чет эл фуқаролари эса Ўзбекистонга кириш чоғида олиб кирган миқдордаги нақд хорижий валютани эркин олиб чиқиб кетишлари мумкин.

Белгиланган суммадан ортиқча нақд хорижий валютани олиб чиқиб кетиш учун Марказий банкнинг ҳудудий бошқармалари томонидан бериладиган рухсатномалар талаб этилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Ўзгидромет» тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфини эълон қилди
Маҳаллий
«Вазирликдагиларнинг 30 млн сўм ойлиги бир кун ҳам кечикмайди, биз эса 3 миллионга етмаган пулимизни ойлаб кутамиз». Энергетиканинг айрим ходимлари «ўгай»ми?
Дунё
Глобал инфляция ўзининг энг юқори даражасига етган — Financial Times