Тошкентлик тадбиркор юздан ортиқ дарахт экиш ва 20 та ўриндиқ ўрнатиш ишларини ташкил қилди, деб ёзади Sputnik. Аммо у ўз исм-шарифини ошкор этишдан бош тортди.
Ободончилик ишлари олиб борилган маҳалла — бизнесмен туғилиб-ўсган жой. У бу ерга тез-тез келиб туради, аҳолининг муаммолари билан қизиқиб, эҳтиёжмандларга ёрдам кўрсатади.
Бу сафар у тошкентликларни ҳудудни тозалашга ва экинлар экишга жалб қилди. Ҳашар иштирокчилари ариқларни тозалаб, ҳовлиларни супурди.
Изоҳ (0)