Индонезиянинг Жакарта ҳамда Палембанг шаҳарларида XVIII Осиё ўйинлари давом этмоқда. Бугун, 21 август санасида таэквондочилар ҳам жангларда иштирок этди, деб хабар беради «Дарё» мухбири.
Жумладан, +80 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Дмитрий Шокин финал жангида иштирок этди. Шокинга финалда эронлик Саид Ражабий рақиблик қилди. Дастлабки уч раундда кучлар тенг келди. «Олтин бўлим»да эса эронлик спортчи 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шокин шу тариқа иккинчи бор Осиё ўйинларининг кумуш медали соҳибига айланди.
Маълумот учун, аввалроқ аёллар ўртасида Ўзбекистон номидан +67 кг вазнда жанг қилаётган Светлана Осипова бронза медалига эга чиққан эди.
Изоҳ (0)