Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларининг учинчи кунида ўзбекистонлик спортчилар оғир атлетика бўйича ҳам курашга киришди, деб хабар беради «Дарё» мухбири.
-62 кг вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Адҳамжон Эргашев даст кўтаришда 136 кг, силтаб кўтаришда 162 кг тошни ўзига бўйсундириб, 298 кг натижа билан учинчи ўринни эгаллади ва Осиё ўйинлари—2018 нинг бронза медалига сазовор бўлди.
Баҳслар давом этмоқда.
Изоҳ (0)