Индонезиянинг Жакарта ҳамда Палембанг шаҳарларида XVIII Осиё ўйинлари давом этмоқда. Бугун, 21 август санасида таэквондочилар ҳам жангларда иштирок этяпти, деб хабар беради «Дарё» мухбири.
Жумладан, +80 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Дмитрий Шокин ярим финалга чиқди. Шокин чорак финалда ҳиндистонлик Акшай Кумарни 15:1 ҳисобида мағлуб этди.
Аёллар ўртасида Ўзбекистон номидан +67 кг вазнда жанг қилаётган Светлана Осипова камбожалик рақибасини енгиб, ярим финал йўлланмасига эга чиқди.
Светлана энди финал йўлланмаси учун қозоғистонлик Денис Канселга қарши кураш олиб боради. Дмитрий Шокин эса БАА вакили Каттан Ҳамзага қарши даянга чиқади.
Мазкур баҳслар Тошкент вақти билан 13:00 да бошланади.
Изоҳ (0)