Мисрлик тадқиқотчилар Александриядан топилган қора гранит саркофаг (қадимги тош тобут)даги уч мурданинг жинси ва ёшини аниқлади, деб ёзади «NTV.ru».
Жасадлар икки эркак ва бир аёлга тегишли бўлиб, аёл 20—25 ёшда вафот этган, унинг бўйи 160—164 см бўлган, эркаклар 35—39 ва 40—44 ёшда, уларнинг бўйи тегишли равишда 160—165 см ва 179—184 см га тенг.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу одамлар иккита босқичда дафн қилинган. Бундан ташқари, эркаклардан бирининг бош суягида тешикча аниқланган, бу у тириклигида бош суяк трепанацияси (касал жойни аниқлаш мақсадида бош суякни пармалаш)ни бошдан кечирганини англатади.
Энди эса олимлар саркофагдаги жасадларнинг бир-бирига қариндошлик жиҳатини аниқлаб, унинг тубидан топилган қизғиш суюқликни таҳлил қилмоқчи.
Изоҳ (0)