Американинг Аризона штати шифохонасида 16 нафар ҳамшира ҳомиладор бўлганлигини маълум қилди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
Муассаса ходимлари бир вақтда она бўлишга келишиб олмаганлигини таъкидламоқда. Барча ҳамшираларнинг туғруқ жараёни шу йилнинг октябридан 2019 йилнинг январигача бўлиб ўтиши лозим. Уларнинг барчаси 12 ҳафталик декрет таътилига жўнатилади. Шифохона маъмурияти ходимларининг вақтинчалик кетишига анчадан буён тайёргарлик кўраётганлигини таъкидлади.
Ҳамширалар бир қанча мажбуриятлар: кимёвий терапиялар ўтказиш ва сил касалига чалинган беморлар билан ишлашдан озод этилган.
Аёллар уларга тушликка бирга бориш ёқишини маълум қилган. Ҳомиладор ходимлар учун кафетерий менюни кенгайтирган: унга шўр бодринг ва зайтун қўшилган.
Изоҳ (0)