Буюк Британия пойтахти Лондонда узоқ вақт давомида уйнинг томидан туша олмаган Жесси лақабли урғочи тўтиқуш ёрдамга келган ўт ўчирувчиларни сўкди. Қутқарувчилардан бири нарвондан қушнинг олдига чиққан ва «Мен сени яхши кўраман», — деб айтган. Қутқарувчига шу тариқа қушнинг турган жойида ушлаб олиш мумкинлиги тушунтирилган эди. Жесси: «Мен ҳам сени яхши кўраман», — деб жавоб берган ва қутқарувчини сўккан, деб ёзмоқда Meduza.
Жесси ўз уйидан уч кун аввал қочиб кетган ва қўшни уйнинг томига чиқиб олган. Унинг хўжайинлари ва Ҳайвонлар билан шафқатсиз муносабатларнинг олдини олиш бўйича қироллик жамияти вакиллари қушни пастга тушишга кўндира олмаган. Қуш жароҳатланган бўлиши мумкинлигидан хавфсираб, ўт ўчирувчилар чақирилган.
Jessie the parrot in now home safe & sound with her owner and she had this to say to the firefighters who came to help her in #Edmonton https://t.co/Th2nlVCq7I pic.twitter.com/3ABkzH2nHY
— London Fire Brigade (@LondonFire) August 14, 2018
Аниқ бўлишича, қиш жароҳатланмаган. Жесси ўт ўчирувчилар кўз ўнгида бошқа томга, кейин эса дарахтга учиб ўтган. Кейинроқ у хўжайинлариникига қайтган. Уйга қайтганидан кейин олинган видеода қуш камтарлик билан қутқарувчиларни яхши кўришини тан олган.
Изоҳ (0)