KELT-9b экзосайёрасининг атмосфераси шунчалик иссиқки, ҳатто темир ва титан ҳам у ерда газга айланиб кетади. Астрономлар биринчи марта шунчалик даражада иссиқ сайёрани топди, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru.
Сайёра юзасидаги ҳарорат Цельсий бўйича 3800 даражага етади. Шу туфайли сайёра бир сонияда 9 миллион тонна массани йўқотиб, буғланиб кетмоқда, шунга қарамай, у ҳалиям Юпитердан қарийб икки карра оғирроқ.
Бундай жазирама туфайли KELT-9b’да ҳатто металлар ҳам газга айланади. Сайёра атмосферасида титан ва темирнинг спектрал чизиқлари қайд этилган. KELT-9b’да металл ёмғирлар ёғади дейиш ҳам мумкин. Бу ғаройиб кашфиёт бўлиб, шу пайтгача кашф этилган сайёралардан бирортасида ҳам ушбу элементлар газсимон ҳолатда аниқланмаган.
Бундай баланд ҳарорат KELT-9b ўз юлдузига Ер ва Қуёш орасидаги масофадан 30 марта яқинроқ жойлашгани сабаблидир. «Бу сайёра бизга сайёра атмосферасида юлдузнинг кучли таъсири остида нима юз беришини ўрганиш имконини беради», — деди тадқиқот муаллифларидан бири Дэвид Эренрайх.
Изоҳ (0)