Россия билан ҳамкорликда қуриладиган обсерватория лойиҳасини амалга оширилиши муддати йил охирига қадар аниқ бўлиши мумкин. Ҳозирда ишчи гуруҳи зарур параметрларни келишиб олмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси Дилёр Ҳакимов маълум қилди, дея хабар беради Sputnik.
Аввалроқ Россия фанлар академияси президенти Александр Сергеев Россия ва Ўзбекистон космосни ўрганиш мақсадида «Суффа» радиотелескопини қуриб битказишни режалаштирганини, тез орада мазкур лойиҳа бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилишини маълум қилганди.
Элчига кўра, ҳозирда ишчи гуруҳ техник кўрсаткичлар келишмоқда ва йил охирига қадар қурилишнинг аниқ бошланиш муддати эълон қилиниши мумкин.
1995 йилда Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари Тошкентдан 250 километр масофада жойлашган Суффа платосида халқаро радиоастрономик обсерватория яратиш тўғрисида келишувни имзолаганди. Диаметри 70 метрли радиотелескопни 2009 йилда ишга тушириш режалаштирилганди. Аммо молиялаштириш билан боғлиқ муаммолар сабабли обсерватория қурилиши тўхтаб қолганди.
Изоҳ (0)