Қора туйнукларни унга тушувчи ҳар қандай материяни йўқ қилиб юборувчи «олов деворлар» эмас, балки торлар назарияси билан тавсифланадиган объектлардан иборат ўзига хос копток ўраб туради. Бу ҳақда АҚШнинг Огайо штати университети олимларига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
АҚШнинг Огайо штати университети олимларининг маълум қилишича, қора туйнукка тушган одам билан нима содир бўлиши тушунарсиз. «Олов деворлари» назариясига кўра, туйнукка тушган одам воқеалар горизонтига етгунга қадар ёниб кетади. Университет олимларининг ҳисоб-китобига кўра, аслида ҳолат бундай эмас. «Астронавт» ана шу коптокка бориб етган вақтда нима бўлишини торлар назрияси ёрдамида олдиндан айтиш мумкин.
Изоҳ (0)