Тожикистон президенти Ўзбекистонга учиб келган самолёти олд қисмидаги «Садриддин Айни» ёзуви Facebook ижтимоий тармоғининг ўзбек сегменти диққатини тортди ва нега «Президентнинг самолётида бундай ёзув туширилган?» мазмунида саволлар пайдо бўлди. Бу ҳақда UZ24 хабар берди.
Гап шундаки, Тожикистоннинг «Somon Air» авиакомпаниясига тегишли ҳар бир самолётга мамлакатнинг қаҳрамонлари шарафига уларнинг номи билан берилган.
Уларнинг сони беш нафар — Бобожон Ғофуров, Мирзо Турсунзода, Шириншо Шотемур, Садриддин Айний, Нусратулло Maxсум. Шунингдек, авиакомпаниянинг ўзи давлат асосчиси ҳисобланган Исмоил Сомоний номи билан аталади.
Садриддиин Айний (1878-1954) — атоқли адиб, жамоат арбоби ва олим, тарихчи ва адабиётшунос. Тожикистон қаҳрамони, «Буюк хизматлари учун» (Ўзбекистон) ордени соҳиби.
Изоҳ (0)