Самарқандда жойлашган «Сино» АЖ суд томонидан банкрот деб топилди. Бу ҳақда «Nuz.uz» хабар бермоқда.
Корхона бу йил 45 ёшга тўлган эди. 1973 йилда қурилган завод «Помир», «Снежинка», «Самарқанд», «Сино» брендлари остида маҳсулот ишлаб чиқарган, қуввати йилига 250 мингта музлатгич ишлаб чиқаришга мослашган.
Самарқандда ишлаб чиқарилган музлатгичлар Польша, Афғонистон, Хитой ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинган. 1991 йилда «Сино» заводи 211 мингта музлатгич ишлаб чиқарган эди.
Сўнгги 25 йилда завод LG Electronics, Guangzhou Kinte Industrial каби хорижий брендлар билан ҳамкорликда маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйган ва бир неча миллионлаб доллар сармоялар киритилган бўлсада, бугунги кунда республиканинг бошқа корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан рақобатга дош бера олмади.
Изоҳ (0)