• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмоннинг тор доирадаги музокаралари бошланди

    Аввал хабар берганимиздек, Кўксаройда Тожикистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди. Шундан сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бошланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни мамлакатга ташрифи билан қутлаб, икки давлат ўртасида сиёсий ишонч даражаси ошгани, узоқ йиллик долзарб масалалар қисқа муддатларда ҳал этилганини таъкидлади.

    «Биз Сизнинг илк давлат ташрифингизга Ўзбекистон—Тожикистон муносабатларининг янги тарихидаги муҳим сиёсий воқеа сифатида қараймиз. Бу томонларнинг ўзаро манфаатли ҳамкорликни дўстлик, яхши қўшнилик ва манфаатдорлик тамойиллари асосида янада кенгайтиришга интилиши қатъий эканидан далолат. Бугун мамлакатларимизнинг савдо-иқтисодиёт ва транспорт-коммуникация салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштириш борасида улкан имкониятлар очилмоқда. Бу ташриф ҳақиқатан ҳам тарихий бўлиши, келишувларимиз узоқ йиллар халқларимизга хизмат қилишини истаймиз», деди Шавкат Мирзиёев.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга таклиф ва самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, ушбу учрашув ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш учун қулай имконият эканини қайд этди.

    «Сизнинг жорий йил март ойида Тожикистонга давлат ташрифингизни мамнуният билан эслайман. У мамлакатларимиз муносабатларини қайта тиклаб, турли соҳалардаги ҳамкорликка кучли туртки бўлди. Самарали ташқи сиёсатингиз туфайли Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятдаги рейтинги ошиб бормоқда. Мамлакатингиз, одамлар ҳаётида ҳам катта ўзгаришлар бўлмоқда. Бу давлат ташрифим халқларимиз учун жуда муҳим», деди Эмомали Раҳмон.

    Икки мамлакат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва саъй-ҳаракатлари туфайли давлатлараро муносабатлар мустаҳкамланди. Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон халқаро форумлар доирасида учрашиб, телефон орқали тез-тез мулоқот қилиб, мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни изчил ривожлантириб келмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш, одамлар учун қулайликларни ошириш масалалари муҳокама этилди. Бу борадаги қўшимча имкониятларни ишга солишга, ҳудудлар, йирик корхоналар ва тадбиркорлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга, маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштиришга келишиб олинди.

    Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашди.

    17.08.2018, 12:06   Изоҳ (0)   19296
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ергеодезкадастр»га Ўзбекистонга дронларни олиб кириш ва фойдаланишга рухсат берилди

    17.08.2018, 11:50

    Тошкентда инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича эксперимент юзасидан Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан интервью уюштирилди (видео)

    17.08.2018, 11:36

    Кўксаройда Эмомали Раҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (видео)

    17.08.2018, 11:08

    Ўзбекистон ОТМларининг сиртқи таълим шаклига тест синовлари бошланди

    17.08.2018, 10:19

    Эмомали Раҳмон Тошкентдаги Мустақиллик монументига гул қўйди (видео)

    17.08.2018, 10:04

    Ўзбекистоннинг олтин захираси ҳажми 13 млрд доллардан ошди

    17.08.2018, 10:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россиянинг етакчи дрон ишлаб чиқарувчиси банкротлик ёқасига келиб қолди

    Дунё | 24 август, 15:26

    “Мен думалайман”, “Ер кезувчиси”: машҳур автомобиль брендларининг номлари қандай маънони билдиради?

    Авто | 24 август, 15:05

    Пентагонда тозалаш: Трампни ғазаблантирган разведка бошлиғи лавозимидан олинди

    Дунё | 24 август, 14:44

    Кувайтда ноқонуний спиртли ичимликдан заҳарланиб 23 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 24 август, 14:23

    Қизириқ тумани ҳокими фаолиятидаги сусткашлик учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 24 август, 14:05

    Нидерландияда Фаластинни тан олиш ва Исроилга қарши санкциялар жорий этиш таклифи рад этилди

    Дунё | 24 август, 13:42

    Ўзбекистонда хонандалар даромади тўғрисида солиқ декларацияси тўлдиришни бошлади

    Ўзбекистон | 24 август, 13:21

    Оддий инсонлар билан турмуш қурган Голливуд юлдузлари

    Шоу-бизнес | 24 август, 12:31

    Германия Россия ва Беларусь фуқаролари учун гуманитар визалар беришни қайта тиклади

    Дунё | 24 август, 12:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.