Ўзбекистоннинг халқаро захиралардаги олтин захираси 2018 йилнинг 1 август ҳолатига 13,7 миллиард долларни ташкил этди, миллион соф трой унциясида — 11,3 ёки 351 тонна. Бу ҳақда Марказий банк маълумотлари гувоҳлик беради, деб ёзади Spot.
Шу тариқа, ўтган билан таққослаганда олтин захираси қарийб 6 тоннага ошди.
Аввалроқ Ўзбекистонда ўлчовли олтин ёмбилари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиши ва улар республика шаҳарларида сотилиши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)