Покистон Миллий ассамблеяси (парламентнинг қуйи палатаси) депутатлари 17 август, жума куни бўлиб ўтган овоз бериш натижаларига кўра «Таҳрики Инсоф» партияси етакчиси Имрон Хонни мамлакатнинг янги бош вазири этиб сайлади. Бу ҳақда Geo TV телеканали хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Маълум қилинишича, 65 ёшли Имрон Хон номзодини 176 нафар депутат қўллаб-қувватлаган. Унинг асосий рақиби — «Покистон мусулмон лигаси» собиқ ҳукмрон партияси раҳбари Шебхаз Шариф 96 та овоз тўплаган.
Покистон ҳукуматининг янги раҳбари 18 август, шанба куниёқ қасамёд қабул қилиши ва ўз ваколатларини бажаришга киришиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)