АҚШнинг 12 нафар юқори лавозимли разведкачиси, шу жумладан Марказий раведка бошқармасининг олти нафар собиқ директори Дональд Трампнинг қарорига қарши норозилик мактубини имзолади. Трампнинг қарори МРБнинг собиқ раҳбари Жон Бреннанни давлат сирига кириш имкониятидан маҳрум қилган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Мактуб муаллифлари Трампнинг қарорини «ўйланмаган ва мақсадга номувофиқ» деб атаган. Мурожаат муаллифларининг маълум қилишича, президентнинг ҳаракатлари хавфсизлик масалаларига ҳеч қанақасига боғлиқ эмас ва шунчаки сўз эркинлигини бўғишга уриниш ҳисобланади.
Уларнинг фикрига кўра, президент давлат манфаатларига эмас, сиёсий тасаввурларга таянган.
Изоҳ (0)