Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг шахсий шифокори Питер Фишер 15 август куни Лондонда юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Хабар берилишича, 67 ёшли эркак ўз велосипедида юк машинаси билан тўқнашиб кетган ва воқеа жойида ҳалок бўлган.
Букингем саройидан маълум қилинишича, қиролича шифокорнинг ўлимидан хабардор қилинган.
London Evening Standard газетаси томонидан маълум қилинишича, Фишер гомеопатия соҳасида эксперт бўлган ва 15 йил давомида қироличанинг гомеопатик шифокори бўлиб ишлаган.
Изоҳ (0)