14 август куни Наманган вилоятининг Чуст туманида яшовчи муқаддам судланган М.М. Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи Н.Ч. исмли аёлга ўзини туман ер тузувчиси деб таништириб, туман ҳудудидан 1 гектар боғ учун ер ажратиб беришини айтган. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беради.
Фуқаро М.М. туман ҳокимиятидан ҳужжат расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, эвазига маълум миқдорда пул сўраган.
М.М. келишилган маблағни олаётган вақтида вилоят ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинган.
Изоҳ (0)