Жорий йилнинг июль ойида Сингапур давлатида ўтказилган VIII – бутунжаҳон шаҳарлар саммити ва мерлар форуми доирасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги туризимни ривожлантириш департаменти ҳамда Сингапур сайёҳлик агентликлари миллий ассоциацияси (NATAS) ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди. Бу ҳақда «Дарё»га Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бугун ана шу меморандум доирасида Сингапурда NATAS – Holidays 2018 йирик туристик ярмаркаси ўз ишини бошлади.
Қувонарлиси, ушбу туристик ярмаркада «Ўзбекистон Республикаси миллий стенди» ҳам ташкил этилиб, мамлакатимиз ва Тошкент шаҳри туристик салоҳияти иштирокчиларга намойиш этилмоқда.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги туризимни ривожлантириш департаменти, Ўзбекистон Республикаси Туризимни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Маданият вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу кўргазма 19 августга қадар давом этади.
Изоҳ (0)