Аввал хабар берганимиздек, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида 15 август куни Самарқанд шаҳрида яшаган Ш.Раҳматов Nexia русумли автомобилини «Олмаота—Бишкек—Тошкент——Шаҳрисабз—Термиз» йўлининг 996-километрида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни уддалай олмай, бетон тўсиққа бориб урилди.
Автомашина ағдарилиб, ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ҳамда унинг машинада бўлган рафиқаси куйиш жароҳатларидан воқеа жойида ҳалок бўлди.
«Ёшлар» телеканалининг «Давр» дастурига кўра, ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида бир жиҳат барчани ҳайратига сабаб бўлди: бутунлай аланга ичида қолган машина ичида Қуръони карим китоби бус-бутунлигича сақланиб қолган.
Китоб автомобилнинг юкхонасида бўлган. Юкхонадаги барча буюмлар эса ёниб, кулга айланган.
Изоҳ (0)