Самарқанд халқаро аэропортига Внуково—Самарқанд йўналишидаги 809-сонли авиарейс билан учиб келган Ўзбекистон фуқароси Н.М. «яшил йўлак» орқали божхона назоратидан ўтаётганида унга тегишли сумка кўздан кечирилган. Сумка ичидан 10 турдаги, бозор баҳоси беш миллион сўмдан зиёд аёл ва эркаклар парфюмерия моллари (атирлар) борлиги маълум бўлган. Бу ҳақида «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар бермоқда.
Самарқанд вилоят божхона бошқармаси берган маълумотга кўра, суд фуқаро Н.М.нинг қилмишини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлари мавжуд эмас, деб ҳисоблаб, унга нистабан жазо тайинлашда муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаганлиги, оилавий шароитини инобатга олиб тегишли қарор чиқарган.
Фуқаро Н.М. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 227-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганган деб топилди. Шунингдек, суд инсонпарварлик принципига таяниб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 21-моддасига асосан фуқаро Н.М.ни маъмурий жавобгарликдан озод этди.
Шу билан бирга 10 турдаги, бозор баҳоси беш миллион сўмдан зиёд аёл ва эркаклар парфюмерия моллари (атирлар) давлат фойдасига мусодара қилинди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил бошидан буён «Самарқанд аэропорти» чегара божхона постида Ўзбекистон Республикасига олиб киришда меъёрдан ортиқча 14 миллион 104 минг сўмлик, 1194 дона парфюмерия моллари олиб келиниши олди олинган.
Изоҳ (0)