Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов (аввал Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси бўлган) ташаббуси билан ташкил этилган ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди, деб ёзади Spot.
Унда солиққа тортишнинг янги тизимида туроператорлар учун ҚҚС (қўшилган қиймат солиғи)нинг ноль қийматини қўллаш имконияти муҳокама қилинди.
Туроператорлар фикрича, туристик фаолият субъектларининг умумий солиққа тортиш тизимига ўтказилиши корхоналарга солиқ юкламасининг ошишига, натижада Ўзбекистонга турларнинг 20—25 фоизга қимматлашишига олиб келади, бу эса Ўзбекистонга сайёҳлар оқими пасайишига сабабчи бўлади.
Давлат солиқ қўмитаси вакиллари Солиқ кодексининг янги таҳрир ишлаб чиқилаётгани ҳақида гапириб, солиққа тортишнинг янги тизимини тушунтириб берди. Шунингдек, улар хизматлар экспортчиларини маҳсулотлар экспортчилари билан тенгма-тенг қўллаб-қувватлаш фикрини ёқлаб чиқди.
Изоҳ (0)