«Ўзбекистон ҳаво йўллари» жорий йил 28 октябрдан Тошкент—Жидда—Тошкент йўналиши бўйича ҳафтасига икки марта мунтазам йўловчи рейсларини йўлга қўяди. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати маълум қилди.
Мазкур авиақатновлар Ўзбекистон ва Саудия Арабистонини боғловчи илк доимий авиарейслардир. Бунгача Жиддага парвозлар «Ҳаж» дастури доирасида чартер асосида амалга оширилар эди.
Тошкентдан Жиддага ва ортга парвозлар қуйидаги жадвал бўйича сешанба ва якшанба кунлари Boeing 767 самолётларида амалга оширилади (маҳаллий вақт билан):
Сешанба ва якшанбада: HY-335 Тошкент 17:50 — Жидда 21:00
Сешанба ва якшанбада: HY-336 Жидда 22:30 — Тошкент 05:10+1
Изоҳ (0)