Фарғона вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда республикада қўл телефонларини яширинча олиб киришнинг антиқа усули фош қилинди. Бу ҳақда божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Фарғона тумани Водил қишлоғидаги чегарадош ҳудудда фуқаро Ё.Д. бошқарувида ҳаракатланаётган Lacetti автомашинаси тўхтатилиб, кўзда кечирилган.
Автомашина холислар иштирокида кўрикдан ўтказилганида, ёқилғи метан баллони ичига устомонлик билан 428 дона уяли алоқа воситалари яширилганлиги аниқланди.
Хорижда ишлаб чиқарилган, қайта сотиш мақсадида республикага олиб кирилаётган 8 турдаги мазкур телефонларнинг умумий қиймати 33 млн сўмдан ошиши аниқланди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 1 июлдан бошлаб, қўшни давлатлардан телефон аппарати, шу жумладан қўл телефонларини божхона тўловларини тўламай, 1 календар ойида чегарани биринчи маротаба кесиб ўтаётганда фақат 1 донадан олиб ўтилиши мумкин.
Изоҳ (0)