Ўзбекистонда ўтган ҳафта давомида (6—12 август) 180 та йўл-транспорт ҳаракати қайд этилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизматига таяниб, ЎзА хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.uz».
ЙТҲларида 177 киши тан жароҳатлари олган, 27 киши ҳалок бўлган. Ҳафта давомида йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан жами 84 минг 977 та қоидабузарлик аниқланган, улардан 40,7 мингтасини қўпол қоидабузарликлар ташкил этади.
Қоидабузилишлар статистикаси:
- 14 946 — хавфсизлик камарларини тақмасдан ҳаракатланганлик ҳолатлари;
- 12 402 — ҳайдовчилар томонидан одам ташиш қоидаларини бузиш;
- 11 944 — белгиланган тезлик талабларини бузиш;
- 1 568 — транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш;
- 1 161 — светофор ва чорраҳалардан ўтиш қоидасига амал қилмаслик;
- 870 — ҳаракат вақтида телефондан фойдаланганлик;
- 668 — транспорт воситасининг ойналарини меъёридан ортиқча қорайтириш;
- 360 — темир йўл кесишмаларидан ўтишда қоидага риоя қилмаслик.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда бир ҳафтада 44 киши ЙТҲ қурбонига айланди
Изоҳ (0)