Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 20 июлдан 8 августгача бўлган вақт оралиғида транспорт воситалари ўғирлангани қайд этилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Миробод туманида яшовчи М. М., Қўйлиқ 1-даҳасида яшовчи Ш.А. ва Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ туманида яшовчи М.Х. Паркент кўчасидаги уйдан умумий қиймати 68 миллион сўмдан ошиқ бўлган 5 та «Ява» русумли мотоциклни ўғирлаб кетган.
Кўрилган чоралар натижасида жиноятнинг барча иштирокчилари қўлга олинди.
Изоҳ (0)