Сирдарё вилоятидаги йўл-транспорт ҳодисалари энг кўп содир бўладиган икки ҳудудга онлайн режимда ишлайдиган иккита фоторадар комплекси ўрнатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Хабар беришларича, фоторадарлар вилоятнинг Сирдарё тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги М-34 йўлининг 91-километрига ва вилоятнинг Оқолтин туманидан ўтувчи А-373 йўлининг 3-километрига ўрнатилган.
Қайд этишларича, вилоят ҳокимлиги билан келишилган ҳолда сотиб олинган бу фоторадарлар йўлнинг қарама-қарши тўртала йўналишида ҳаракатланаётган барча автомобилларни 1 километр масофадан бирданига тезлигини аниқлаш имконига эга.
Изоҳ (0)