Ер аҳолиси 13 август, душанбага ўтар кечаси энг ёрқин Персеидлар метеорлар оқими туфайли соатига 100 тагача юлдуз учишига гувоҳ бўлиши мумкин. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Халқаро метеор ташкилоти маълумотларига кўра, соатига 100 та метеор кутилмоқда. «Қулаётган юлдузларни» осмон булутлар билан қопланмаган вазиятда кузатиш мумкин.
Ой 11 августда янги фазадан ўтганлиги сабабли, унинг ёруғлиги бу ҳодисани кузатишга халал бермайди. Персеидларни нафақат астрономлар, балки оддий кузатувчилар ҳам кўриши мумкин.
Метеорлар ёрқин бўлиб, уларни шаҳар ёритгичларидан узоқда кузатиш лозим.
Изоҳ (0)