«Такси» фильмидаги роли орқали танилган актёр Сами Насерини Москвадаги караоке-клубларидан бирида дўппослашди. Шифокорлар актёрга бош миянинг ёпиқ шикастланиши ташхисини қўйган. Бу ҳақда «Интерфакс»га таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Насерини шифохонада олиб қолишга зарурат бўлмаган. Текширувлардан кейин актёр шифохонани тарк этган.
Актёр клубдаги жанжалга аралашиб қолган. Муштлашувда рақиби Насерининг юзига урган. Актёр воқеанинг эртасига шифохонага борган.
Воқеа вақтида актёрнинг акаси ҳам клубда бўлган, унга ҳеч қандай жароҳат етмаган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари айни пайтда воқеа тафсилотларини аниқлаштирмоқда.
Изоҳ (0)