Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова АҚШ сафаридан қайтиб, Шаҳриёр билан канадалик рэпер Дрейкнинг In my feelings қўшиғини куйлади. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Қўшиқни Юлдуз Усмонова инглиз тилида, рэпер Шаҳриёр эса рус тилида ижро этган.Ушбу қўшиққа клип ҳам суратга олинди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Юлдуз Усмонова машина олдида рақс тушган видеоролик интернетда яшин тезлигида тарқалди. Унда санъаткор охирги пайт тренд бўлаётган Kiki challenge рақсини ижро этганди.
Видеоролик санъаткорнинг мухлисларини ҳайрат ва таажжубга солди ва қизғин муҳокама сабаб бўлди. Юлдуз Усмонова эса бунга жавобан «юракни кенгроқ қилиш»ни маслаҳат берди.
Изоҳ (0)