Ўзбекистон Президентининг 6 августдаги қарорига мувофиқ, Гулистон, Қарши, Самарқанд, Урганч ва Фарғона шаҳарларида Давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиаллари ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот канали хабар бермоқда.
Ҳудудий филиалларда давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги раҳбар кадрларнинг малакаси оширилади.
Ҳудудий филиалларга мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари бўйича Давлат бошқаруви академиясининг факультет деканига тенглаштириладиган директор раҳбарлик қилади.
Изоҳ (0)