Бухорода икки қаватли бинонинг қисман қулаб тушиши 2 кишининг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда «Nuz.uz» хабар бермоқда.
Ҳодиса 2 август куни собиқ ёғочни қайта ишлаш заводи ўрнидаги иккиламчи металл бозори ҳудудида рўй берди.
Бухоро шаҳар ИИБ вакилларига кўра, бино қулаб тушишига савдо комплекси қурилиши сабаб бўлган. Бу ердаги ишлар расмий идоралардан тегишли рухсат олган хусусий қурилиш корхонаси томонидан амалга оширилган.
«Фожиадан икки кун аввал қурувчилар чуқурлиги 2,5, ўлчами эса 17х15 метр бўлган котлованни кавлашни якунлаганди. Бу бино қулаб тушишига олиб келди. Ҳодиса оқибатида воқеа жойи яқинида бўлган Matiz ва Tico русумли машиналарда бўлган икки киши ҳалок бўлди», — деди ИИБ тергов бўлими бошлиғи Рустам Ашуров.
Мазкур ҳолат юзасидан ИИБ тергов бўлими томонидан жиноий иш қўзғатилди, тегишли экспертиза белгиланган.
Изоҳ (0)