Келажакда Россияда тўрт метргача грунтни бурғулаш тизими билан жиҳозланган автоматик Ой станцияси яратилиши мумкин. «Сириус» ўқув маркази тарбияланувчилари аллақчон бундай тизим устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Федерал космик дастурга кўра, Россия 2022 йилга қадар Ойга «Луна-27» станциясини жўнатишни кўзламоқда. У ҳам бурғулаш қурилмаси билан жиҳозланади, бироқ у икки метргача бурғулаш имкониятига эга бўлади.
«Роскосмос» раҳбарининг сўзларига кўра, «Сириус» Ерни масофадан зондлаш ва радиацияни ўлчаш учун кичик сунъий йўлдошлар яратиш билан ҳам банд.
Изоҳ (0)