Ўзбекистонга ташриф буюрган ҳар бир сайёҳ учун ҳар тарафлама қулайликлар яратиш, жумладан, унинг карта орқали тўловларни амалга ошираётганида карта PIN-кодини киритиш жараёнини ўз ихтиёрига топшириш лозим. Бу ҳақда Uzcard маъмурияти хабар бермоқда.
Мамлакатга келаётган меҳмонлар PIN-кодни оғзаки айтиш сўровларига ҳайрон бўлиб қараши табиий, чунки бундай сўров уларнинг кўзи олдида ўғирлик содир этиш билан тенг. Бундай ҳолатга дуч келган сайёҳ ушбу савдо пунктида пластик карта орқали тўлов ўтказмаслик, банкомат ёрдамида ёки банкда маълум пул миқдорини нақдлаб олишга қарор қилиши табиий. «Қора бозор»га мурожаат қилиши ҳам бундан мустасно эмас.
Шу сабабли компания нафақат банк вакиллари, балки карта эгаларини ҳам пластик картадан фойдаланиш маданиятини шакллантириш босқичида фаол иштирок этишга чақирди.
Пластик карталар орқали тўловларни амалга ошириш жараёнидаги асосий ҳавфсизлик талаблари қуйидагилардан иборат:
Пластик карта PIN-кодини мустақил киритиш: гавжум жойларда PIN-рақамини учинчи шахсларга оғзаки ва баланд овозда айтмаслик;
PIN-кодни POS-терминалларга (АТМ қурилмалар: банкомат, инфокиоск) тўғридан-тўғри ўрнатилган виденазорат тагида киритмаслик;
Учинчи шахслар ихтиёрига пластик карта ёки унинг PIN-рақамини ёзиб топширмаслик.
Изоҳ (0)