Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида 4 август куни Андижон вилояти Хўжаобод туманида яшовчи М.Д. «ДАФ» русумли юк автомашинасини «Янги Бўстон» МФЙ ҳудудида ҳайдаб кетаётган вақтида йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётган она ва болани уриб юборган. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
ЙТҲ оқибатида З.Ў. исмли аёл ва унинг 9 ёшли ўғли М.Ж олган жароҳатларидан касалхонага олиб кетилаётганида вафот этган.
1 август куни Наманганда юз берган ЙТҲда ҳам она-бола ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)