Тошкент шаҳрининг Сергели туманида яшовчи М.Ж. 1 август куни Epica машинасида Қумариқ кўчасида йўловчи сифатида ўтирган мактаб ўқувчиси К.М. исмли қизни уйи олдига олиб бориб қўяди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ҳайдовчи шу аснода қизни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, 50 000 сўм пулини тортиб олади ва воқеа жойидан яширинади.
Кўрилган чоралар натижасида М.Ж. ушланди. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)