Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 4 август куни Красноярскда вертолёт қулагани оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Россия президенти Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.
4 август куни Россиянинг Красноярск ўлкасида Ми-8 вертолёти ҳалокатга учради. Ҳодиса оқибатида вертолётда бўлган — экипажнинг уч нафар аъзоси ва 15 нафар йўловчи — жами 18 киши ҳалок бўлди. Маълумотларга кўра, вертолёт ўзидан олдинда кетаётган вертолётнинг юкига парраклари билан тегиб кетиши оқибатида қулаган.
Изоҳ (0)